Savol-javoblar

Question-Answer

 
1 Boshlanish 2 Preview 3 Complete

Дипхорижхизмат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Дипхорижхизмат” бошқармасининг асосий мақсад ва вазифалари?

Javob:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармаси Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналарнинг фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, республикада бўлишларини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни сифатли ҳал этиш мақсадида ташкил этилган. “Дипхорижхизмат” бошқармасининг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва уларга тенглаштирилган хорижий ваколатхоналарнинг республикамизда бўлиш шароитларини яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш; хорижий давлатлар билан сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига муносиб шароитлар ташкил қилиш; Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ва бошқа хорижий ваколатхоналарга хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва мувофиқлашитириш.

Дипхорижхизмат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Дипхорижхизмат” бошқармаси фаолиятини қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қатъий белгилайди?

Javob:

1993 йил 25 майдаги Ўзбекистон Республикаси ВМнинг “Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналарнинг фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” даги 247-сонли қарори. Ўзбекистон Республикасининг ташқи алоқалар инфраструктурасини яратишда ўзаро мулкий муносабатларни тартибга солиш, чет эл ваколатхоналарининг фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларини сифатли ҳал этиш мақсадида “Дипхорижхизмат” бошқармаси мазкур қарорга мувофиқ Дипломатик ва уларга тенглаштирилган хорижий ваколатхоналарга хизмат кўрсатувчи ягона буюртмачи сифатида белгиланган ҳамда унга Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатадиган ташкилот ва корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 1994 йил 07 февралдаги "1993 йил 25 майдаги 247-сон Қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида "ги 56-сонли қарори.